«Андижон» ЦСКА тарбияланувчиси ва яна икки футболчи трансферини эълон қилди
«Андижон» жамоаси 3та трансферни эълон қилди.
Сурия миллий жамоаси посбони Максим Сарраф янги мавсумни водий клубида ўтказадиган бўлди. 18 ёшли дарвозабон ЦСКА тарбияланувчиси саналади.
Македониялик ҳужумкор яримҳимоячи Дамир Имери ҳам «бургутлар» билан шартнома имзолади. 28 ёшли футболчи фаолияти давомида ўз ватанида, шунингдек, Албания, Украина ва Қозоғистон клубларида ўйнаган.
«Пахтакор» ва «Турон» жамоалари собиқ ҳимоячиси, 23 ёшли Марлен Чобанов ҳам янги мавсумни «Андижон»да бошлайди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар