05.02.2024 23:03
2545
Теглар
«Бу ўйинда на техника ва на тактика керак, бугун фақат ва фақат юрак керак!». Эрон миллий жамоасини «уйғотган» чиқиш эълон қилинди

Осиё кубоги чоракфинали доирасидаги Эрон – Япония ўйини (2:1) 1-бўлимидан кейин форслар японларга мағлубиятга учраётганди. Учрашув танаффусида жамоа сардори Алиризо Жаҳонбахшнинг чиқишидан кейин форслар Японияга қарши буткул бошқа кайфиятда майдонга чиқишди.

Эрон футбол федерациясининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида Жаҳонбахшнинг танаффусданги нутқи видеоси эълон қилинди.

«Ўша дам етиб келди. Биз ўтган йиллар, ойлар, ҳафталар давомида катта босим остида бўлдик ва ишладик. Энди ўзимизни кўрсатиш фурсати етди. Агар бугун ўзимизни кўрсатсак кўрсатдик, эртага кеч бўлади. Бу ўйинда на техника ва на тактика керак, бугун фақат ва фақат юрак керак, мана шу юрак! Бугун ўйнайсизми, ўйнамайсизми фарқи йўқ, ишингизга юракни қўшинг, борингизни беринг, ҳаммаси халқ ва ватан учун!», - дея чиқишини якунлаган Алиризо Жаҳонбахш.

Форслар танаффусдан кейин 55-дақиқада Муҳебийнинг голи билан ҳисобни тенглаштирган бўлса, 90+6-дақиқада Жаҳонбахш пеналтидан гол уриб, камбэк билан Эронни яримфиналга олиб чиқди.

Маълумот учун, Эрон 7 феврал куни яримфиналда Қатарга қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар