01.02.2024 16:23
10110
Теглар
Шукуров ва Эшмуродов Қатарга қарши ўйинда сафга қайтади

Ўзбекистон миллий жамоаси Қатарга қарши 1/4 финал ўйинига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

ЎФА матбуот хизмати таркибдаги бунгача бетоб бўлган футболчиларнинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

«Отабек Шукуров ҳамда Умар Эшмуродов респиратор касаллик натижасида бироз бетоблиги сабаб сўнгги машғулотда иштирок эта олмади. Шифокорлар иккала футболчимиз бўлажак ўйинга қадар тузалиб, сафга қайтишини маълум қилмоқда.

Афсуски, Шерзод Насруллаевнинг жароҳатдан тўлиқ тикланиши қийин кечмоқда ва у турнирда иштирокини давом эттира олмайди. Тиббий штаб, мураббийлар, клубдаги шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда Насруллаевнинг муолажаларни Ўзбекистонда давом эттиришига рухсат берилди.

Игор Сергеев ЎФА таклифига кўра АҚШлик таниқли жарроҳ доктор Зикрия Башир томонидан «Аспетар» клиникасида операция қилинди. Шифокорларнинг дастлабки тахминларга кўра, футболчимиз тўлиқ тикланиши учун 8 ой атрофида вақт талаб этилади», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов 3 феврал куни Қатарга қарши ўтадиган чоракфинал учрашувини дисквалификация сабабли ўтказиб юборади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар