01.02.2024 17:28
3157
Теглар
Қатар – Ўзбекистон учрашувига кореялик ҳакамлар тайинланди

Қатар яшил майдонларида давом этаётган Осиё кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган Қатар – Ўзбекистон ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси эълон қилинди.

Унга кўра, кореялик Ким Ҳи Гон бош ҳакам сифатида ишласа, ҳамюртлари Ёон Жаэ Еол ҳамда Парк Санг Жун қанот ҳакамлари сифатида ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида кувайтлик Абдулла Жамали ишлайди. Шунингдек, учрашув ВАР ҳаками вазифасини Ким Жонг Ҳеок (Жанубий Корея) бажарса, АВАР сифатида кувайтлик Аҳмад Алали ишлаши кўзда тутилган.

Маълумот учун, Ким Ҳи Гон жорий мавсум жами 5 та учрашувда ишлаган. Ушбу учрашувларнинг барчаси клублар ва терма жамоалар иштирокидаги халқаро мусобақаларга тўғри келади. Эътиборли томони, ушбу ҳакам ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-турида «Насаф» – «Ал-Фаисали» (Иордания) учрашувини (3:1) бошқарган.

Осиё Кубоги-2023 | 1/4 финал

03.02.2024 | 20:30 (Тошкент вақти)

ҚАТАР – ЎЗБEКИСТОН

«Ал-Байт» стадиони, Ал-Ҳор шаҳри

Бош ҳакам: Ким Ҳи Гон (Жанубий Корея)

Қанот ҳакамлари: Ёон Жаэ Еол, Парк Санг Жун (иккиси Жанубий Корея)

Захира ҳаками: Абдулла Жамали (Кувайт)

ВАР: Ким Жонг Ҳеок (Жанубий Корея)

АВАР: Аҳмад Алали (Кувайт).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар