Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Осиё Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган Таиланд билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Икки ўйинимиз оралиғи 7 кунни ташкил этди. Бу кўп. Тайёрмиз. Ҳаммасини эртанги ўйинда кўрамиз.
Турнир олдидан ҳам айтганимдек, ўйиндан ўйинга ўтамиз. Қуръа сеткаси бизга омадли келди, деб ўйлашмоқда. Бунга қўшилмайман. Футболчиларим ҳам «омадимиз келди» деб ўйламасликларини хоҳлайман. Таиланд — ҳали дарвозасидан тўп ўтказмаган, прессингда яхши ишлайдиган, шаклланган жамоа. Бизни қийин ўйин кутмоқда.
Ҳужумчиларимиз жароҳат олгани тактика ўзгаришига олиб келадими ёки йўқ, буни эртага кўрасиз. Ўйинга ва рақибга қараб тизим ўзгариб бориши мумкин», — дея Катанецнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Ўзбекистон — Таиланд баҳси эртага, 30 январ куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 16:30да бошланади.