«МЮ» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Юрген Клоппнинг мавсум якунида «Ливерпул»ни тарк этишига муносабат билдирди.
«Премьер-лига учун бу яхши эмас. У клубда ўтказган даврни белгилаб берди – ўзи жамоани қурди ва уни совриндорлар сафига қайтарди, бу билан уни табриклаб қоламан. Юрген «Ливерпул»да ажойиб даражада ишлади.
Унинг қарорини тушунаман. 9 йил – катта муддат. Бу давр – қуриш, мақсадларга етиш билан бирга, омадсизлик ва қийин дамлар демакдир.
АПЛ – жуда қийин лига, қолаверса еврокубоклар ҳам бор. 9 йил бундай зич тақвимда ишлаш чарчатиб қўйиши табиий, унинг клубдан кетишига куч-қуввати қолмаётганини сабаб қилиб келтирганини тушунаман», - дейди «Манчестер Юнайтед» устози.
Маълумот учун, Клопп бошқарувидаги «Ливерпул» АПЛ 21-туридан кейин 48 очко билан 1-ўринда бормоқда.