Кот-д'Ивуар уйдаги шармандали мағлубиятдан сўнг бош мураббийни ишдан бўшатди
Африка жамоаларида истеъфолар давом этмоқда.
Жан-Луи Гассе мезбон Кот-д'Ивуар тарихида уйдаги энг йирик мағлубиятдан (Экваториал Гвинея, 0:4) сўнг бош мураббийлик лавозимини тарк этди.
Франциялик мутахассис жамоани 2022 йил май ойидан бери бошқараётганди.
Эътиборлиси, истеъфо эълон қилинганда мезбонларда энг яхши 3-ўрин эгалари қаторида гуруҳдан чиқиш имконияти бор эди ва якунда жамоа 1/8 финалга йўлланма олди ҳам.
Кот-д'Ивуар нимчоракфиналда амалдаги чемпион Сенегал билан баҳс юритади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар