Криштиану Роналду «Олтин тўп» ва «The Best» мукофотларини танқид қилди.
«Менимча, бу совринлар маълум даражада ўз нуфузини йўқотмоқда. Бутун мавсумни таҳлил қилишимиз керак. Бу Месси совринга нолойиқ, дегани эмас. Ҳоланд ёки Мбаппе билан ҳам шундай.
Мен ортиқ бу совринларга ишонмайман ва буни Globe Soccer Awards мукофотини ютганим учун айтмаяпман. Бу — ҳақиқат. Рақамлар мавжуд ва улар ёлғон гапирмайди. Улар дунёнинг энг яхши тўпурари совринини мендан тортиб ололмайдилар, чунки бу ҳаққоний. Ва бу мени янада хурсанд қилади, чунки рақамлар фактларни ифодалайди.
Яна «Олтин тўп» ё «The Best»ни ютаманми? Бу ташкилотлар қандай ишлашини биламиз. Мен ҳар доим биринчи навбатда клуб ва миллий жамоа ҳақида ўйлайман. Совринлар клуб ва мамлакат билан ўтган яхши мавсумдан кейин келади. Тўғрисини айтсам, бу ҳақда кўп ўйламайман», — деди «Ан Наср» ҳужумчиси Record нашрига.