Қатарда ўтаётган Осиё Кубогида С гуруҳида 2-турнинг дастлабки ўйини бўлиб ўтди.
Унда Фаластин катта устунликка эришганига қарамай, БААни мағлуб этолмади. БАА 37-дақиқада камчиликда қолди, 39-дақиқада эса дарвозабон Холид Эйса пеналтини ҳам қайтарди.
Шу тариқа Фаластин илк очкосини қўлга киритди, БАА ҳисобидаги очколар 4тага етди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида 19 январ куни Эрон (3) Ҳонгконг (0) билан баҳс юритади.
Осиё Кубоги-2023. С гуруҳи. 2-тур
Фаластин — БАА 1:1
18 январ. «Ал Вақра»
Голлар: Носир (50, автогол) — Одил (23).
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Сейам (39).
Фаластин — Ҳамадеҳ, Ал Баттат, Терманини, Солиҳ, Салдана (Жунди, 90), Сейам, Ҳаруб (Зубайда, 90), Рашид (Жобир, 64), Варда (Батран, 80), Даббағ, Қанбар (Қумбор, 80).
БАА — Эйса, Холид (Аз Зааби, 65), Ал Ҳаммади, Носир, Идрис, Рамадан (Салмон, 66), Рашид, Лима (Ҳошимий, 40), Солиҳ (Ҳамад, 66), Канедо (Ал Гассани, 55), Одил.
Огоҳлантириш: Одил (16).
Четлатиш: Ал Ҳаммади (37), Жобир (90+9).