Қатарда ўтаётган Осиё Кубогида 1-тур ўйинлари якунланди.
Ф гуруҳида Саудия Арабистони Ўмонга қарши оғир беллашувда иродали ғалабани қўлга киритди. Ғалаба тўпи 90+9-дақиқада ВАР орқали ҳисобланди.
Гуруҳнинг биринчи ўйинида Таиланд Қирғизистондан устун келганди (2:0).
Осиё Кубоги-2023. Ф гуруҳи. 1-тур
Саудия Арабистони — Ўмон 2:1
16 январ, «Халифа халқаро стадиони»
Голлар: Ғариб (78), Ал Булайҳи (90+9) — Ал Яҳёйи (14, пеналти).
Саудия Арабистони — Ал Кассар, Тамбакти, Лажами, Ал Булайҳи, Абдулҳамид, Ал Ҳайбари (Али, 75), Ан Нажи (Радиф, 63), Канно (Ал Гамди, 83), Носир Ад Довсари, Аш Шаҳри (Ғариб, 75), Салим Ад Довсари (Ал Биракан, 83).
Ўмон — Иброҳим, Ал Алави, Ал Брейки, Ал Ҳамиси, Ал Кааби, Ас Саади, Ал Яҳмади, Фаваз (Ал Балуши 73, Ал Бусайди 87), Ал Яҳёйи (Фаҳми, 78), Ас Сабҳи (Матаз, 46), Ал Гассани (Ал Мушаифри, 73).
Огоҳлантириш: Тамбакти (13).