Эртага, 12 январ куни Қатар яшил майдонларида старт оладиган Осиё кубогининг илк турида ишлайдиган расмийлар эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоасининг Сурияга қарши учрашувини уммонлик Аҳмад Абу Бакар Саид Ал-Каф бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга ҳамюртлари Абу Бакар Салим Ал-Амри ҳамда Рашид Ҳамид Ал-Гаити ёрдам беришса, захира ҳаками сифатида ироқлик Муҳанад Қосим ишлайди.
Ўзбекистон – Сурия ўйини 13 январ куни соат 22:30да бошланади.
Маълумот учун, Аҳмад ал-Каф жорий мавсум жами 11 та учрашувда ишлаган. Буларнинг орасида 6та ОЧЛ баҳси, 3та Уммон чемпионати учрашуви ва битта ЖЧ-2026 саралаш учрашуви, шунингдек, битта ўртоқлик ўйини бор. Ушбу баҳслар давомида у чўнтагидан жами 24 марта сариқ карточка чиқарган ва 1 бора пенальти белгилаган.
Осиё Кубоги-2023 | 1-тур
13 январ, 22:30 (Тошкент вақти)
Ўзбекистон – Сурия
«Жассим бин Ҳамад» стадиони, Доҳа.
Бош ҳакам: Аҳмад Абу Бакар Ал Каф (Уммон)
Қанот ҳакамлари: Абу Бакар Салим Ал Амри, Рашид Ҳамид Ал Гаити (иккаласи Уммон)
Захира ҳаками: Моҳанад Қосим Саррай (Ироқ)
ВАР: Ҳамис Муҳаммад Ал Марри (Қатар)
АВАР: Салма Аҳмад Фалаҳи (Қатар).