11.01.2024 09:20
1126
«Ливерпул» Карвалюни Чемпионшип клубига ижарага берди

Фабиу Карвалю мавсумнинг қолган қисмини «Ҳалл Сити»да ўтказади.

Чемпионшип клуби «Ливерпул» яримҳимоячисини ижарага олди.

21 ёшли ҳавбек мавсумнинг биринчи ярмини «Лейпциг»да ижарада ўтказди, бироқ Мерсисайд клуби португалиялик футболчига кам ўйин вақти берилгани учун уни қайтариб олди.

Бу мавсумда Карвалю Бундеслиганинг 9та ўйинида майдонга тушиб, уларда ўртача 17 дақиқадан ҳаракат қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар