Италия Кубогида чоракфиналнинг сўнгги ўйини бўлиб ўтди.
Унда «Ювентус» ўз майдонида «Фрозиноне»га жавобсиз 4та гол урди. Милик ҳет-трикка эришган бўлса, яна бир тўпни Йилдиз киритди.
Турин клуби яримфиналда «Лацио» билан ўйнайди. Иккинчи жуфтликда «Аталанта» ва «Фиорентина» ўзаро тўқнаш келади. Беллашувлар уй-сафар тизимида 3 ва 24 апрел кунлари ўтказилади.
Италия Кубоги. 1/4 финал
Ювентус — Фрозиноне 4:0
11 январ, «Алянц Стэдиум»
Голлар: Милик (11 пеналти, 38, 48), Йилдиз (61).
Ювентус – Перин, Данило, Бремер, Гатти, Веа (Камбиязо, 71), Костич, Локателли (Николусси-Кавиля, 62), Маккенни, Миретти (Айлинг, 62), Йилдиз (Нонж, 78), Милик (Влаҳович, 62).
Фрозиноне – Черофолини, Лирола (Бонифаци, 79), Романиоли, Околи, Лузуарди, Гарритано, Маццителли (Барренечеа, 60), Ҳарруи (Желли, 60), Брешианини, Ибраҳимович (Соуле, 46), Кайо Жорже (Шеддира, 79).
Огоҳлантиришлар: Локателли (20), Костич (32), Гатти (72).