Осиё кубоги-2023 старти олдидан миллий жамоалар сўнгги ўртоқлик баҳсларида майдонга тушмоқда.
Япония миллий жамоаси Иорданияга қарши майдонга тушиб, рақибини аяб ўтирмади – 6:1.
Эрон Индонезия билан баҳсда рақиб дарвозасига жавобсиз 5та гол йўллаган бўлса, икки кун аввал Ўзбекистонга мағлуб бўлган Фаластин бугун Саудия Арабистони билан дуранг қайд этди – 0:0.
Қирғизистон эса Виетнамга қарши саф тортди. Баҳсда «Динамо» ҳужумчиси Кожо Жоэл ҳисобни очди ва якунда қўшниларимиз ғалабага эришди – 2:1.
Ўртоқлик ўйини. 9 январ
Япония – Иордания – 6:1
Голлар: Ко Итакура 14, Накамура 17, Такуми Минамино 43, Такума Асано 71, Дайдзэн Маэда 81.
Эрон – Индонезия – 5:0
Қирғизистон – Вьетнам – 2:1
Голлар: Кожо Жоэл 31, Айзар Акматов 75 – 63.
Саудия Арабистони – Фаластин – 0:0.