Нкунку 3 ҳафтага сафдан чиқди. Ҳужумчи «Челси»га келганидан бери атиги 4та ўйин ўтказди
Кристофер Нкунку жароҳати туфайли бир неча ҳафтага сафдан чиқди.
«Челси» ҳужумчиси шу сабабдан Англия Кубоги 1/32 финалида «Престон»га (4:0) қарши баҳсни ўтказиб юборди.
«Кўклар» бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг айтишича, 26 ёшли француз машғулот вақтида сонидан жароҳат олган.
Журналист Раҳмон Османнинг сўзларига кўра, янги жароҳат туфайли Нкунку 3 ҳафтагача майдонга туша олмаслиги мумкин.
Ҳужумчи «Челси»га 2023 йилнинг ёзида келиб қўшилганди, бироқ тиззасидаги жароҳат туфайли декабр ойининг иккинчи ярмигача майдонга туша олмади. Ҳозиргача у Лондон клуби сафида атиги 4та ўйин ўтказди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар