Суперлига янги мавсумига тайёргарлик доирасида «Динамо» Тошкентда назорат учрашуви ўтказди.
Вадим Абрамов «Локомотив» ўринбосарларига қарши баҳсда аралаш таркибни майдонга туширди. Ўйинда ҳимоячи Душан Мийич ҳисобни очган бўлса, 2-бўлимда кўрикда бўлган камерунлик яримҳимоячи Эммануэл фарқни иккитага етказди – 2:0.
Кўп ўтмай, Францис Нарх кучли зарбаси билан тўққизликни нишонга олган бўлса, 4-голга Анвар Ҳожимирзаев муаллифлик қилди – 4:0.
Навбатдаги баҳс ҳам бугун соат 15:00да «Олимпия» жамоасига қарши ўтказилади.
Назорат ўйини. Тошкент.
«Динамо» - «Локомотив» (ёшлар) – 4:0
Голлар: Душан Мийич 21, Эммануэл 53, Францис Нарх 60, Анвар Ҳожимирзаев 76.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Душан Мийич, Антон Толордава, Салим Мустафоев, Улуғбек Абдуллаев, Дилшод Раҳматуллаев, Абубакр Муйдинов, Дамир Темиров, Эммануэл, Ҳумоюнмирзо Эминов, Ягр.
Захирадан майдонга тушганлар: Равшан Ягудин, Акбар Исматуллаев, Анвар Файзуллаев, Камрон Нажафалиев, Жавлон Маликов, Францис Нарх, Анвар Ҳожимирзаев.