07.01.2024 23:18
18574
Теглар
Ўзбекистон миллий жамоасининг яна бир футболчиси сафдан чиқди. У турнирни ўтказиб юбориши мумкин

Ўзбекистон ва Фаластин ўртасидаги назорат учрашувида миллий жамоамизнинг яна бир ўйинчиси жароҳат олган. Бу ҳақда ўйинни бевосита Қатардаги стадиондан кузатиб борган Алишер Никимбаев телеграмдаги каналида маълум қилган.

«Умуман олганда, Ўзбекистон ғалабага ҳақли ўйин кўрсатди. Бу жамоа баҳснинг катта қисмида устунлик қилди. Фаластинликлар ўйинни ўз назоратига олган қисқа оралиқ Сречко Катанец бир вақтнинг ўзида бир неча ўйинчиларни алмаштирганида юзага келди. Ўша дамда фаластинликлар иккита вазият яратишди, бирида тўп дарвоза тўсинига тегиб, чизиғидан майдонга қайтди.

Ўйин якунида эса Ўзбекистон ҳисобни очгач, пеналтидан фойдалана олмади, қолаверса, баҳс якунида яна битта голли имконият кўкка совурилди.

Эҳтимол, Катанецни хафа қилган ягона нарса футболчилардан бирининг жароҳат олиб, майдонни тарк этгани бўлди. Кўринишидан, у Осиё кубоги дастлабки ўйинида майдонга туша олмайди. Умуман олганда, унинг турнирдаги иштироки сўроқ остида қолди. Бу ўйинчи номини атайин ёзмайман, бу борадаги муаллифлик ҳуқуқини ЎФА матбуот хизматига қолдираман», - дея ёзда ўзбекистонлик мутахассис «Футболиум» каналида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Элдор Шомуродовнинг жароҳати сабабли турнирни ўтказиб юбориши маълум бўлганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар