Хислат Халилов «Динамо» билан 2 йиллик шартнома имзолади
«Динамо» клуби Суперлиганинг энг иқтидорли ва умидли ўйинчиларидан бирини ўз сафига қўшиб олганини мамнуният билан маълум қилади, дея ёзмоқда клуб матбуот хизмати.
«Тошкентда ўтаётган ўқув-машғулот йиғинида жамоамиз кўригида қатнашган Хислат Халилов «Динамо» билан 2 йиллик шартнома имзолади.
20 ёшли яримҳимоячи ўтган икки мавсумни «Сўғдиёна» сафида ўтказиб, Суперлигада жами 25 ўйинда 3та голга, Ўзбекистон кубогида 5 ўйинда 2та голга муаллифлик қилди», - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Хислат Халилов 2022 йил Ўзбекистоннинг энг яхши ёш ўйинчиси номига даъвогарлик қилган ва якунда бу борадаги рақобатчиси Аббосбек Файзуллаев бу совринни қўлга киритганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар