Осиё кубоги-2023 иштирокчилари турнир стартидан аввал тайёргарлик доирасида сўнгги ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда.
Ўзбекистон миллий жамоасининг 1-турдаги рақиби Сурия бугун қўшни Қирғизистонга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушди. Эктор Купер бошқарувидаги сурияликлар ва қўшниларимиз ўртасидаги учрашувда кучлар тенг келди – 1:1.
Тожикистон Ҳонгконгни мағлуб этган бўлса, Эрон Буркина-Фасодан устун келди. Саудия Арабистони эса Ливан устидан минимал ҳисобда ғалабага эришди.
Ўртоқлик учрашувлари.
Сурия – Қирғизистон – 1:1
Голлар: __ - Айзар Акматов, 48.
Эрон – Буркина-Фасо – 2:1
Голлар: Меҳди Торемий 45, Омид Иброҳимий 70 – Муҳаммад Конате 16.
Эрон - Алиризо Бейранванд, Содиқ Муҳаррами, Ҳуссайн Канани, Мажид Ҳуссайни, Милад Муҳаммади, Саид Иззатуллоҳи, Алиризо Жаҳонбаҳш, Саман Годдос, Муҳамммад Моҳеби, Меҳди Тареми, Шаҳриёр Моганоглу.
Ҳонгконг – Тожикистон – 1:2
Саудия Арабистони – Ливан – 1:0.