Ҳоланд «Ман Сити» машғулотларига қайтди. У жароҳат туфайли 1 ой ўйнамади
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд машғулотларга қайтди.
Норвегиялик футболчи сўнгги бор АПЛ 15-турида «Астон Вилла»га қарши баҳсда (0:1) майдонга тушган эди.
23 ёшли форвард бу мавсум «Сити» сафида барча мусобақаларда 22та ўйинда 19та гол урди.
«Шаҳарликлар»ни 7 январ куни Англия кубоги 1/32 финал доирасида «Ҳаддерсфилд»га қарши баҳс кутиб турибди. Ҳоланд ушбу баҳсда майдонга тушиши мумкин.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар