Илк бор Ўзбекистондан 5 нафар пара-таэквондочи Паралимпия лицензиясини қўлга киритди
Ўзбекистон делегациясининг Паралимпиядаги йўлланмалари сони 32тага етди.
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи рейтингни эълон қилди.
Қувонарлиси, якуний натижаларга кўра илк бор 5 нафар ўзбекистонлик пара-таэквондочи рейтинг орқали йўлланмани қўлга киритди:
Аёллар:
Зиёда Исоқова (-47 кг)
Гулжаной Наимова (+65 кг)
Эркаклар:
Зухриддин Тоҳиров (-63 кг)
Жавоҳир Алиқулов (-70 кг)
Асад Тоштемиров (-80 кг)
Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг пара-таэквондо дастурида 3 нафар спортчи билан иштирок этганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар