Яримҳимоячи Томаш Соучек АПЛдаги фаолиятини давом эттиради.
«Вест Ҳэм» 28 ёшли чех билан келишувни 2027 йил ёзигача узайтирди.
Соучек 2019 йилдан бери Лондон клубида ўйнайди. Яримҳимоячи бу мавсумда Премер-лигада 18та баҳсда 5та гол урди.