Рекорд. «Ливерпул» «Нюкасл» билан ўйинда кутилган голлар (xG) бўйича АПЛдаги энг яхши натижани қайд этди
АПЛда «Ливерпул» кутилган голлар кўрсаткичи — xG бўйича рекорд ўрнатди.
«Нюкасл» билан 20-тур баҳсида (4:2) мерсисайдликларда бу кўрсаткич The xG Philosophy бўйича 7,53ни, BBC, Opta ва Squawka маълумотларига кўра 7,27ни ташкил этди.
xG статистикаси юритилган 2016/17 йилги мавсумдан бошлаб қаралса, бу рекорддир.
Ушбу ўйинда «Нюкасл»нинг кутилган голлари Opta ҳисобига кўра 0,59, The xG Philosophy'га кўра 0,7дан иборат бўлди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар