Италия миллий жамоаси ҳамда «Унион Берлин» клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Ҳарри Магуайрни ўзига ўрнак деб ҳисоблашини айтди.
«Мен учун ўрнак бўлган футболчи бу – Ҳарри Магуайр. У сўнгги йилларда танқид тошлари остида қолди, ижтимоий тармоқларда турли мемлар билан унинг устидан кулишди. У эса ҳамон «Манчестер Юнайтед» ва Англия миллий жамоасининг асосий ҳимоячиси ҳисобланади. Бу Ҳаррининг руҳан қай даража кучли ўйинчи эканлигини кўрсатиб турибди. У ишончли ҳимоячи.
Ҳарри руҳан жуда кучли футболчи эканини барчага исботлади, унда етакчилик қобилияти бор. Барчамизда бўлгани каби унда ҳам камчиликлар бор, аммо у бу борадаги камчиликларини яхшилашга уринаётганини кўриб турибмиз», - дейди италиялик 36 ёшли ҳимоячи.
Аввалроқ, Бонуччи қишки трансфер ойнасида Германиянинг «Унион Берлин» клубидан «Рома» сафига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.