Эрик тен Ҳаг «Манчестер Юнайтед»нинг муаммоларини жароҳатларга боғламоқда.
Клуб «Ноттингҳэм Форест»га қарши ўйинда (1:2) мағлубиятга учрагач, жамоа устози мағлубият сабаби сифатида жароҳатланганлар кўплигини келтирди.
«Мағлубият сабабини ҳам, муаммоларимиз илдизини ҳам биламиз. Ҳеч бир жамоа биздагидек бунча кўп муаммо ва жароҳатларга йўлиқса, дош бера олмайди.
Шунга қарамай, ҳам ўйинда яхшироқ ҳаракат қилишимиз ва ғалаба қозонишимиз керак эди. Бироқ жароҳатланган ўйинчилар сони кўплиги сабабли етарли захира кучига эга эмасмиз», - дея тен Ҳагнинг сўзларини келтирган клуб расмий сайти ўйиндан кейин.
Маълумот учун, ушбу баҳсда Ҳойлунд жамоасига ёрдам бера олмаган бўлса, бунгача Магуайр, Каземиро, Амрабат, Шоу, Малайсиа, Линделоф, Марсьял, Лисандро сингари ўйинчилар жароҳатланганди.
Клуб АПЛ турнир жадвалида 31 очко билан 7-ўриндан жой олган.