«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 19-туридан ўрин олган «Астон Вилла»га (3:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Иккинчи бўлимда атмосфера биринчисига нисбатан анча ўзгарди. Лекин биринчи бўлимга назар ташласангиз, икки стандарт сабаб мағлуб бўлганимизни кўрасиз. Ўша дақиқаларда у қадар эътиборли бўлмадик. Ўйлайманки, биринчи бўлимда ҳам жуда яхши ўйнадик ва ҳаракат қилишда давом этдик.
Танаффусда жамоага айтдим: «Ишонишда давом этинг ва биринчи бўлимдагидан кўпроқ иш қилинг». Кўпроқ босим ўтказишимиз керак эди. Ҳисоб 1:2 бўлганида нима бўлганини кўрдингиз ва биз худди шундай қилдик.
Баҳс олдидан «Арсенал» (1:3) ва «Ливерпул» (0:0) билан тенг ўйнаганимизни айтдим. Боримизни берсак, ҳар кимни мағлуб эта оламиз.
0:2 ҳисобида характер кўрсатишимиз керак ва бугун йигитлар бунга қодир эканликларини кўрсатишди. Менимча, жуда яхши жамоавий ўйин бўлди», — дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.