Фотих Терим «Панатинаикос» бош мураббийига айланди
Туркиялик таниқли мутахассис Фотиҳ Терим «Панатинаикос» клуби бош мураббийига айланди.
Грек клуби Фотиҳ Терим билан келишувга эришилгани ва у бош мураббий сифатида иш бошлаганини маълум қилди.
Теримнинг сўнгги клуби «Галатасарой» бўлиб, у 5 йиллик фаолиятидан кейин 2022 йилда жамоани 4-марта тарк этганди. У бу жамоа сафида 8 карра Туркия Суперлигаси чемпионига айланганди.
Маълумот учун, «Панатинаикос» Греция чемпионатида 34 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар