Варан «МЮ»даги ҳолатидан қониқмаяпти. У «Ланс»га қайтмоқчи – L’Équipe
Рафаэл Варан «Манчестер Юнайтед»даги ҳолатидан норози ва собиқ клубига қайтиш учун очиқ, дея хабар бермоқда L’Équipe.
Нашр хабарига кўра, Варан «МЮ»ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда. У футболчилик фаолиятини бошлаган собиқ жамоаси «Ланс»га қайтишни истамоқда.
Қайд этилишича, 30 ёшли франциялик марказий ҳимоячи «Ланс»га қайтиш учун молиявий талабларини пасайтиришга ҳам тайёр.
Маълумот учун, Рафаэл жорий мавсум АПЛда 9 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Варан 2011 йил «Ланс»дан «Реал»га ўтганди. Лансликлар ҳимоя чизиғида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳаракат қилмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар