26.12.2023 20:06
2621
Теглар
Лутфулла Тўраев футболчилик фаолиятини якунлади

Якунига етган мавсумни «Нефтчи» клубида ўтказган Лутфулла Тўраев бутсасини михга илишга қарор қилди.

Tribuna.uz хабарига кўра, 35 ёшли яримҳимоячи футболчилик фаолиятидан сўнг мураббийлик фаолиятини бошламоқчи. Лутфулла Тўраев Фарғона клуби мураббийлар штаби таклифига кўра, «Нефтчи» устози Виталий Левченко билан бирга ишлайди.

Лутфулла Тўраев футболчилик фаолиятини 2004 йилда «Машъал» клубида бошлаб, «Насаф», «Бунёдкор», «Локомотив», «Фелда Юнайтед» (Малайзия), ОКМК ва «Нефтчи» клублари шарафини ҳимоя қилган. Миллий жамоа таркибида ҳам 24 ўйинда майдонга тушган.

Маълумот учун, 35 ёшли яримҳимоячи 2023 йилги мавсумда Суперлигада 15 ўйинда майдонга тушиб, водий клуби билан мавсумни 5-ўринда якунлади. У жароҳати сабабли узоқ муддатга сафдан чиққан эди.

Тўраев «Бунёдкор» сафида 2013 йил Ўзбекистон чемпионига айланган. Шунингдек, 3 карра мамлакат кубогини қўлга киритган.

Аввалроқ, Вадим Абрамов Лутфуллани «Динамо»га таклиф этгани, бироқ футболчи собиқ устозига фаолиятини якунлашга қарор қилгани ҳақида айтгани маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар