26 декабр куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ўзбек футболи бўйича йил якунлари сарҳисоб қилиниб, лауреатлар эълон қилинди.
Энг зўр-2023 совриндорлари:
«Ўзбек футболи нуронийси» — Лев Вахтин
«Футбол фидойиси» — Тўлаган Исоқов
«Футзал бўйича йилнинг энг яхши мураббийи» — Нодир Элибоев (БМБ)
«Йилнинг энг яхши футзалчиси» — Ҳуснилдин Нишонов («Oil Star»)
«Аёллар Олий лигасида йилнинг энг яхши футболчиси» — Умида Зоирова («Севинч»)
«Аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи» — Владислав Хан («Севинч»)
«Аёллар Олий лигаси тўпурари» — Диёра Ҳабибуллаева («Сўғдиёна»)
«Йил ҳаками» — Аҳрол Рисқуллаев ва Гулшода Саилқулова
«Йилнинг энг яхши мураббийи» — Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон U-20)
«Йилнинг энг яхши ёш футболчиси» — Абдуқодир Ҳусанов («Ланс»)
«Йилнинг энг яхши аёл футболчиси» — Людмила Карачик («Севинч»)
«Йилнинг энг яхши футболчиси» — Аббос Файзуллаев (ЦСКА)
Tribuna.uz мухбири Ҳасан Юсупов энг зўрлар тақдирланган маросимдан фотожамланма тайёрлади.