25.12.2023 22:34
21554
Теглар
Назорат учрашуви. Ўзбекистон Қирғизистонни йирик ҳисобда мағлуб этди

Бугун, 25 декабр куни Ўзбекистон миллий жамоаси Дубайда Қирғизистонга қарши майдонга тушди. Назорат баҳси ёпиқ эшиклар остида ўтди.

Икки жамоа ҳам Осиё кубоги-2023 баҳсларига тайёргарлик вазифасини бажарадиган ушбу учрашув томонларнинг келишувига биноан, ёпиқ эшиклар остида ўтди. Ўйинларга мухлислар ҳам, ОАВ вакиллари ҳам киритилмади.

Учрашувда Сречко Катанец шогирдлари қўшниларимиз устидан йирик ҳисобда зафар қучди – 4:1.

Назорат учрашуви. Дубай

Ўзбекистон – Қирғизистон – 4:1

Голлар: Аббосбек Файзуллаев (23ʼ), Азизбек Амонов (53ʼ), Жалолиддин Машарипов (55ʼ) ва Ғолиб Ғайбуллаев (80ʼ)

Ўзбекистон: Ўткир Юсупов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Умар Эшмуродов, Рустам Ашурматов, Одилжон Ҳамробеков, Диёр Холматов,  Бобир Абдихолиқов, Азизбек Турғунбоев, Шерзод Насруллаев, Ҳожимат Эркинов, Аббосбек Файзуллаев.

Иккинчи бўлим: 

Қирғизистон: Исламкулов, Акматов, Козубаев, Сагынбаев, Жиргалбек уулу, Абдурахманов, Шукуров, Кими Мерк, Сталбеков, Батирканов, Жумашев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Бекназ Алмазбеков, Кожо Жоэл, Александр Мищенко, Кай Мерк, Адиль Кадыржанов, Мирбек Ахматалиев, Курманбек Нурланбеков, Суйунтбек Мамиралиев, Азим Азаров

(Хабар тўлдирилмоқда)

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар