УЕФА Европа клублари ва миллий ассоциациялари рейтингини янгилади.
Унга кўра, кетма-кет 5 йилдан буён миллий ассоциациялар рейтингини Англия бошқармоқда. Топ-5ликдан Испания, Италия, Германия ва Франция жой олган.
Рейтингни тузишда мамлакат жамоаларининг еврокубоклардаги натижалари инобатга олинади ва бу келаси мавсумлар учун мамлакат клубларининг турнирлардаги иштирокчилари сонини белгилайди.
Клублар рейтингини эса «Манчестер Сити» бошқармоқда. Учликдан «Бавария» ва «Реал» ҳам жой олган.
1. «Манчестер Сити»
2. «Бавария»
3. «Реал»
4. «ПСЖ»
5. «Ливерпул»
6. «Интер»
7. «РБ Лейпциг»
8. «Челси»
9. «Манчестер Юнайтед»
10. «Рома».
«Барселона» 12-ўрин, «Атлетико» – 13, «Ювентус» – 16, «Наполи» – 17, «Арсенал» – 21, «Милан» – 33 ўриндан жой олган.