«Динамо» жамоаси Суперлига янги мавсуми олдидан ўз сафини легионер ўйинчи билан кучайтирди.
«Самарқанд жамоаси ганалик ҳужумчи Эммануель Ягр билан бир йиллик шартнома имзолади. 25 ёшли ҳужумчи якунланган мавсумда Қирғизистоннинг «Абдиш-Ота» клуби сафида фаолият юритиб, мамлакат чемпиони бўлди ва эркин агент сифатида «Динамо»га қўшилди», - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Маълумот учун, Ягр ОФК кубогида ҳам «Абдиш-Ота» сафида муваффақиятли иштирок этиб, «E» гуруҳида 6 ўйинда 5 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди ҳамда 3та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган. У 2022 йил Қирғизистон чемпионатида энг яхши тўпурар бўлган - 23 ўйинда 14та гол. 2023 йилда эса 11 гол билан 2-ўринда бўлди.
Маълумотнома:
Эммануель Ягр (25 ёш)
Амплуаси: ҳужумчи
Туғилган жойи: Гана
Туғилган санаси: 13 август, 1998 йил
Фаолияти:
Гурия (Грузия, 2017-2020)
Алай (Қирғизистон, 2021-22)
Черчилл Бразерс (Ҳиндистон, 2023)
Абдиш-Ота (Қирғизистон, 2023 2-давра).