24.12.2023 11:30
4099
Теглар
Бокс. Энтони Жошуадан техник нокаут, Биволдан ғалаба

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бокс кечаси ўтказилди.

Бир қатор жанглар орасида кўпчиликнинг эътибори 3та асосий баҳсга қаратилди.

Яримоғир вазнда WBA чемпиони Дмитрий Бивол 12 раунд давомида IBO камари эгаси Линдон Артур устидан доминантлик қилди. Барча раундларда устунликка эришди. Бу уччала ҳакамларнинг карталарида акс этди, 120:107 – Бивол ғалабаси.

Супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер Жозеф Паркерга мағлуб бўлди – 118:110, 118:110, 120:108.

Марказий жанг собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ҳамда швециялик Отто Валлин ўртасида ўтди. Унда Жошуа актив ҳужумлар ташкил этиб, бир неча бор рақибини мувозанатдан чиқарди. Натижада 5-раунд тугагач, Валлин жамоаси жангни тўхтатди. Жошуа муддатидан олдин техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Қайд этиш жоиз, ушбу жангларни кўриш учун шу куни Криштиану Роналду ва Конор Макгрегор аренага ташриф буюрди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар