Алварес — ЖЧ, ЕЧЛ, Америка Кубоги, Либертадорес Кубоги, КЖЧни ютган 3-футболчи
Хулиан Алварес 23 ёшида 14та соврин ютди.
Ҳужумчи 22 декабр куни «Манчестер Сити» билан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Бу — унинг инглиз клубидаги 5-соврини, фаолиятидаги 14-титул.
Бундан ташқари, Алварес Либертадорес кубоги, Америка Кубоги, Чемпионлар Лигаси, ЖЧ ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан биринчи аргентиналик, умуман эса учинчи футболчи бўлди. Бунгача фақат бразилияликлар — Кафу ва Дида юқоридаги турнирларни ютишган.
Эслатиб ўтамиз, Хулиан «Флуминенсе»га қарши финалда (4:0) дублга эришди ва ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар