Жеймс қанча муддат ўйнамаслиги маълум бўлди
Рис Жеймс операциядан кейин 4 ойгача майдонга туша олмайди.
«Челси» сардори «Эвертон»га (0:2) қарши АПЛ 16-тур баҳсида тиззасидан жароҳат олганди.
Daily Mail хабарига кўра, қўшимча текширувдан сўнг Жеймсга жарроҳлик амалиёти кераклиги аниқ бўлди. Чунки ҳимоячининг муаммоси сурункали. Яқин орада у Финляндияда операция қилинади.
Таъкидланишича, 24 ёшли инглизнинг тикланиши узоқ вақт талаб қилиши мумкин. У камида 3-4 ойни ўтказиб юборади ва мавсум охиригача ҳам қайтмаслиги мумкин.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар