«Навбаҳор» сербиялик ҳимоячиси билан хайрлашди
«Навбаҳор» клуби сербиялик ҳимоячиси Лука Чермел билан хайрлашди.
«Жамоамизнинг сербиялик 28 ёшли тажрибали ҳимоячиси Лука Чермель жамоамизни тарк этди», - дейилади клуб хабарида.
Сербиялик футболчи якунланган мавсумда «Навбаҳор» таркибида Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларида 9 ўйинда майдонга тушиб, 583 дақиқа тўп тепган бўлса, Ўзбекистон кубоги беллашувларида «лочинлар» таркибида 2та баҳсда майдонда ҳаракат қилиб, 132 дақиқа ўйнаган.
Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларида эса 2 та ўйинда майдонга тушиб, 82 дақиқа тўп тепди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар