Суперлига лойиҳаси қайтадан ташкил этилган тақдирда ҳам Англия Премьер-лигаси клублари турнирда иштирок этмайди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.
«Буюк Британия ҳукумати АПЛ клубларининг Суперлигага ўхшаш турнирларда иштирок этишига рухсат бермайди.
Европа Иттифоқи судининг қарори Англия клубларига таъсир қилмайди. Сабаби Буюк Британия 2020 йилнинг феврал ойида Европа Иттифоқи таркибидан чиққан», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунга қадар фақатгина «Реал» ва «Барселона» Суперлига лойиҳасининг асосий ташкилотчилари сифатида турнирни ташкил этиш фикридан қайтмаган. «Ювентус» раҳбарияти бир қатор можаролардан кейин яқинда лойиҳани тарк этган бўлса, Европанинг бир қатор топ-клублари УЕФА ва маҳаллий федерацияларнинг тазйиқи остида турнирни тарк этганди.