18.12.2023 20:41
2945
Теглар
Суперлига-2023нинг энг яхши ўйинчиси номи учун курашда 7 футболчи қолди

Суперлигада мавсум футболчиси бўлиш учун кураш олиб бораётган 9 нафар ўйинчидан икки нафари курашдан чиқди.

Эндиликда улар орасидан икки футболчи — Жамшид Искандеров ҳамда Шаҳзод Убайдуллаев курашни тўхтатди.

Жамшид Искандеров мавсумни кўтаринки руҳда ўтказиб, «Навбаҳор» иштирокидаги барча — 26 та ўйинда майдонга тушди ва 2234 дақиқа ҳаракат қилди. Бу ўйинлар давомида у 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Жорий мавсумда ҳам Искандеров «Навбаҳор»нинг ички ва халқаро майдондаги муваффақиятларига катта ҳисса қўшди. 

Шаҳзод Убайдуллаев эса ярим мавсум Суперлигада тўп тепиб, 13 та беллашувда 878 дақиқа ўйнади. Бу вақт ичида футболчи рақиблар дарвозасига 4 та тўп киритди. Ёзга қадар эса у Беларус чемпионатида иштирок этганди. 

Соврин учун курашда Рубин Ҳебай, Остон Ўрунов, Забиҳулло Ўринбоев, Драган Черан, Ҳожиакбар Алижонов, Ислом Кенжабоев, Силванус Нимели давом эттиради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар