Онана: «Ҳаммаси яхши бўлади. Бугун бўлмаса, эртага, эртага бўлмаса, индинга»
«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Андре Онана ўзининг бу мавсумдаги ўйинларидан мамнун бўлмаса-да, вазиятни ўнглай олишига умид қилмоқда.
«МЮ»даги фаолиятимдан мамнун эмасман, чунки ҳозиргидан яхшироқ ўйнай олишим мумкинлигини биламан. Вазият имкон қадар тезроқ ўзгаришига умид қиламан.
Ўтган мавсум Чемпионлар лигасининг энг яхши голкипери 6 ой ичида дунёнинг энг ёмон дарвозабонига айланди, демоқчимисиз? Йўқ.
Ҳаммаси вақтинчалик. Биламан, ҳаммаси яхши бўлади. Бугун бўлмаса, эртага, эртага бўлмаса, индинга», — дея камерунлик голкипернинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Маълумот учун, 27 ёшли Онана бу мавсум «МЮ» сафида 24 ўйинда 39та гол ўтказиб юборди ва АПЛда 3 бор сариқ карточка олди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар