18 ёшли ҳимоячи «Милан»даги дебютида гол урди
Ҳимоячи Ян-Карло Симич «Милан»даги дебютида гол урди.
18 ёшли футболчи «Монца»га қарши ўйиннинг (3:0) 24-дақиқасида жароҳат олган Томмасо Побега ўрнига захирадан майдонга тушиб, «россонерлар» сафида дебют қилди.
Сербиялик футболчи 41-дақиқада Леаонинг узатмасини самарали якунлаб, 18 ёшу 229 кунлигида «починга» эришди.
Қайд этиш жоиз, «Милан» тарихида Палоски ва Пато Симичдан ёшроқ пайтида гол уришга эришганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар