16.12.2023 15:43
2167
Тен Ҳаг «Ливерпул» билан ўйин олдидан: «0:7 ўтмишда қолди. Жангга шай, ғалабага ишонган жамоани майдонга туширамиз»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 17-туридан ўрин олган «Ливерпул»га қарши сафар ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди. 

Манкунианликлар ўтган мавсумда «Энфилд»да 0:7 ҳисобида ютқазишганди. 

«Ўтган мавсумда мен қўрқиб кетганимизни кўрмадим. Бу — нохуш тажриба, лекин бу сафар аввалгидек бўлмайди. Биз 0:0 ҳисоби билан бошлаймиз.

Ўтган мавсум биринчи бўлимда жуда яхши ўйнадик, танаффусдан сўнг парчаланиб кетганимизда йиқитишди. Бундай бўлмаслиги керак, лекин ўша пайтда жамоа бошқа эди, турли ўйинчилар бор эди.

Биз буни эътибордан четда қолдирмаймиз, лекин бошидан охиригача яхши ўйнай олишимизга ишончимиз комил. Курашишимиз ва курашишимиз керак. Футболчиларни ғалабага тайёрлаймиз.

Ўтган ўйин ўтмишда қолди. Биз ўзгартиришимиз мумкин бўлган нарса келажакдир. «Ливерпул» шубҳасиз яхши ўйнаяпти, аммо охирги пайтларда бизда қийинроқ ўйинлар бўлди. Футболчиларимиз бундай муҳитга дош бера олишларини исботлашди ва якшанба куни уларни янги синов кутмоқда.

Жангга шай, ғалабага ишонган жамоани майдонга туширамиз», — дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Daily Mail. 

«Ливерпул» — «МЮ» баҳси 17 декабр куни Тошкент вақти билан 21:30дан бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар