14.12.2023 19:52
2836
Теглар
Месси, Ҳоланд, Мбаппе – ФИФА The Best соврини учун якуний учликни эълон қилди

ФИФА 2023 йилнинг энг яхши ўйинчиси номи учун даъвогарлар якуний учлигини маълум қилди.

The Best соврини учун якуний рўйхатдан Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити» / Норвегия), Килиан Мбаппе («ПСЖ» / Франция) ва Лионел Месси («Интер Майами» / Аргентина) жой олди.

Бунгача соврин учун курашаётган 9 футболчи – Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Бернарду Силва («Манчестер Сити»), Хвича Кварацхелия («Наполи»), Хулиан Альварес («Манчестер Сити»), Илкай Гундўған ( «Манчестер Сити» / «Барселона»), Родри («Манчестер Сити»), Виктор Осимҳен («Наполи»), Деклан Райс («Вест Ҳэм» / «Арсенал») ва Марцело Брозович («Интер» / «Ан-Наср») курашдан чиқди.

Маълумот учун, рўйхатни шакллантиришда ўйинчиларнинг 2022 йилнинг 19 декабридан 2023 йилнинг 20 август кунига қадар натижалари инобатга олинган. Яъни, ЖЧ-2022даги иштироки киритилмаган. Ғолиб номи 15 январ куни бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ушбу соврин Лионел Мессига топширилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар