13.12.2023 22:36
3027
Теглар
Лапорта Хавининг Левандовски, Гундўған, Араухога дам беришига қарши чиқди

«Барселона» президенти Жоан Лапорта «Барса»нинг Чемпионлар лигаси 6-тури доирасидаги таркибига таъсирини ўтказди.

Жамоа ЕЧЛда кейинги босқич масаласини муддатдан олдин ҳал қилгани учун 6-тур доирасида бугун бўлиб ўтадиган «Антверпен»га қарши баҳсда каталонияликлар бош мураббийи Хави жамоа етакчилари Роберт Левандовски, Илкай Гундўған ва Роналд Араухога дам бериш қарорига келган. Аммо, клуб президенти Жоан Лапорта бу масалага аралашиб, ўйинчиларнинг дам олишига қарши чиққан.

RAC1 хабарига кўра, Лапорта «Жирона» билан ўйиндаги мағлубиятдан (2:4) кейин футболчиларга дам берилишини рад этиб, Хавини фикридан қайтарган. Шу тариқа, мураббий жамоа етакчиларини ҳам Белгиядаги ўйинга олиб боришга мажбур бўлган.

Маълумот учун, «Барса» 12 очко билан 1-ўринда бормоқда, «Антверпен» очкосиз сўнгги ўриндан жой олган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар