Хави: «Реал»га қарши ўйинда ҳисобни 2:0, «Жирона» билан 3:3 қилишимиз мумкин эди»
«Барселона» бош мураббийи Хави жамоа реализация борасида оқсаётганини айтди.
«Менимча, бизда яққол вазиятлар бўлди. Эҳтимол, 31та зарбанинг ҳар бири эмас, аммо 5-6таси гол бўлиши керак эди.
Ўзимизга нисбатан талабчанроқ бўлишимиз керак, биринчи навбатда ўйинлар натижасини олдиндан ҳал қилолмаганимиз учун. «Реал»га қарши ўйинда 2:0 ҳисобида олдинда бўлишимиз, «Жирона» билан ҳисобни 3:3 ҳисобни қилишимиз мумкин эди.
Сўнгги ўйинлар ҳақида гапирсак, ҳимояда яхшироқ ўйнашимиз керак», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар