Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган «Гранада» — «Атлетик» баҳси 10 декабр куни ўтказилиши лозим бўлган, аммо беллашув 17-дақиқада трибунада мухлиснинг вафот этиши сабаб тўхтатилганди. Ўшанда Билбао клуби ғалаба қозонаётганди.
Ўйин бир кундан сўнг давом эттирилди ва унда мезбонлар гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолишди.
«Гранада» 8 очко билан 19-поғонани эгаллаб турибди. «Атлетик» 29 очко билан 5-ўринга кўтарилди.
Ла Лига. 16-тур
Гранада — Атлетик 1:1
11 декабр, «Нуэво Лос Карменес»
Голлар: де Галаррета (55, автогол) — И.Уилямс (6).
Гранада – Андре Феррейра, Рикард Санчес, Микел, Торренте, Нева, Гумбау, Виляр (Петрович, 79), Руис (Пуэртас, 90+1), Сарагоса, Узуни, Бойе (Калехон, 79).
Атлетик – Симон, Де Маркос (Берчиче, 67), Вивиан, Паредес, Лекуэ, Прадос (Ноласкоайн, 88), Руис де Галаррета (Эррера, 80), Сансет, Н.Уилямс, И.Уилямс (Беренгер, 80), Гурусета (Вилялибре, 67).
Огоҳлантиришлар: Н.Уилямс (78), Берчиче (90).