Саудияда қирол кубогида 1/4 финалнинг 3та ўйини ўтказилди.
«Ал Ҳилол» ўз майдонида «Ат Таъавун»га жавобсиз 3та тўп киритган бўлса, «Ан Наср» сафарда «Аш Шабоб»га қарши 7та гол урилган баҳсда ғалаба қозонди.
Криштиану Роналду 2023 йилдаги 50-голини уришга муваффақ бўлди ва бу борада етакчи бўлиб турган «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландга тенглашиб олди.
Шунингдек, «Ал Халиж» ҳам яримфиналга чиқди. Сўнгги чоракфиналда 19 декабр куни «Ал Файзали» «Ал Иттиҳод»ни қабул қилади.
Саудия қироли кубоги. 1/4 финал. 11 декабр
Аш Шабоб — Ан Наср 2:5
Голлар: Карлос Жуниор (24), Баҳебри (90) — Фофана (17), Мане (28), Ғариб (45+4), Роналду (74), Маран (90+7).
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Карраско (15, Аш Шабоб).
Ал Ҳилол — Ат Таъавун 3:0
Голлар: Микаэл (45+2), Митрович (51), Малком (84).
Абҳа — Ал Халиж 1:2
Голлар: Экамби (61) — Мартинш (30), Нарей (83).