Арвеладзе «Фотиҳ Карагюмрук» жамоаси бош мураббийига айланди
Туркиянинг «Фотиҳ Карагюмрук» клуби мураббийлар штабида ўзгариш қилингани ҳақида эълон қилди.
Клуб Туркия Суперлигаси сўнгги турида «Анталияспор» жамоасига 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрагач, жамоа устози Алпарсан Эрдерн билан хайрлашганини эълон қилди. Отабек Шукуров тўп сураётган жамоа ушбу мураббий қўл остида 15 ўйинда 4 ғалаба, 5 дуранг ва 6 мағлубият қайд этди.
Клуб расмий сайти жамоада Шота Арвеладзе иш бошлашини маълум қилди. Гуржистонлик мутахассис Англиянинг «Ҳалл Сити» клубини тарк этгач, ҳозирча ишсиз саналарди. У 2017-2021 йиллар давомида «Пахтакор» бош мураббийи сифатида фаолият юритган эди.
Маълумот учун, ўзбекистонлик яримҳимоячи Отабек Шукуров фаолият олиб бораётган клуб Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар