«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 16-туридан ўрин олган «Астон Вилла» (0:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.
«Мен жамоамнинг ушбу стадионда бундай рақибга қарши кўрсатган ўйинидан жуда фахрланаман. Ғалабага ҳақли эдик, лекин жарима майдончаси ичида яхшироқ ўйнашимиз ва баъзи деталлар бизнинг фойдамизга ҳал бўлиши керак.
Гол ура олмаганимиз — бир жиҳат. Назоратни бироз бой бердик, айниқса, иккинчи бўлимда тўпни кўп йўқотдик, жуда тез ҳужумга ўтдик. Бу томонлама бироз яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди.
«Астон Вилла» ўз жойида ва уйидаги натижаларини ҳисобга олсак, улар бунга лойиқ. Чунки ўз майдонингда жуда кўп ғалаба қозонсанг, мақтовга лойиқсан.
Мен футболчиларга тушкунликка тушмасликларини айтдим, чунки улар яхши ўйнашди. Бу ерга келган кам жамоа бугунгидек ўйнайди. Натижа биз хоҳлагандек эмас, лекин биз керакли даражада ўйнадик», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.