Роналду фаолиятидаги 1200-ўйин ҳақида: «Ажойиб саргузашт! Аммо биз ҳали якунламадик»
Криштиану Роналду фаолиятидаги 1200-ўйинни «Ан-Наср» сафида ўтказиб, гол ва ассист муаллифига айланди.
38 ёшли португалиялик форвард «Ар-Риёд»га қарши учрашувда (4:1) юбилей баҳсини ўтказиб, гол ва ассисти билан жамоасининг йирик ғалабасига ҳисса қўшди.
«Навбатдаги уч очко! 1200-ўйинимгача етиб келишимга ёрдам берган барча жамоадошларимдан миннатдорман.
Ажойиб саргузашт! Аммо биз ҳали ишимизни якунламадик», - дея ёзади Криштиану Роналду.
Маълумот учун, португалиялик 38 ёшли форвард фаолияти давомида «Спортинг», «МЮ» (икки марта), «Реал», «Ювентус» клублари шарафини ҳимоя қилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар